Жаҳон | 12:32 / 06.09.2015
13419
1 дақиқада ўқилади
Генерал Назарзоданинг укаси таслим бўлди
Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, исёнчи генерал-майор Абдуҳалим Назарзоданинг укаси Мирзоҳаёт Назаров ҳукумат кучларига таслим бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ИИБ матбуот марказига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар берди.
“Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги жиноий гуруҳ аъзоси бўлган, 1972 йили туғилган Мирзоҳаёт Назаров гуруҳни ташлаб кетиб, ҳукумат кучларига таслим бўлди”, - дейилади расмий хабарномада.
Айни пайтда уни таслим бўлишга ундаган сабаб маълум эмас.
4 сентябрь куни Назаров “жиноятлар содир этгани учун” деган сабаб билан ўз лавозимидан бўшатилди. Шундан сўнг у акасининг гуруҳига қўшилган эди.
Айни пайтда Назарзода ўз тарафдорлари билан Ромитда яширинмоқда. Уни қўлга олиш бўйича операция давом этмоқда.