Жаҳон | 14:53 / 06.09.2015
2721
1 дақиқада ўқилади

Германия муҳожирларга 10 млрд евро сарфлайди

2015 йилда Германия ҳукумати муҳожирларни қабул қилишга ўтган йилгидан 4 баробар кўпроқ маблағ ажратади. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung нашри ёзмоқда.
2014 йилда ушбу мақсадларга 2.4 млрд евро сарфланган эди. Жорий йилда бу кўрсаткич 10 млрд еврони ташкил қилади.
Айни пайтда Германия 800 минг муҳожирни қабул қилишга тайёрланмоқда. Битта муҳожирга ажратиладиган йиллик маблағ 12-13 минг еврони ташкил этади. Бу пул ичига, озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой, тиббий ёрдамдан ташқари, немис тили ўргатиш дарслари харажатлари ҳам киради.