Жаҳон | 00:37 / 06.09.2015
3091
1 дақиқада ўқилади
Жан-Мари Ле Пен янги партия ташкил этди
Франциянинг “Миллий фронт” партияси сафидан чиқариб юборилган унинг асосчиси Жан-Мари Ле Пен 5 сентябрда “Кўк-оқ-қизил уюшма” деб аталган янги сиёсий тузилма яратганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, партия ўзининг номини Франция байроғидаги рангларга монанд равишда олган.
“Миллий фронтга” кирмайдиган ҳар бир одам исталган гуруҳни яратиш ҳуқуқига эга”, деб айтди Жан-Мари Ле Пен.
Ле Пен янги партия яратиш ҳақидаги истагини май ойида билдирган эди. Август охирида эса “Миллий фронт” ижрочи бюроси ўз сафидан унинг асосчиси Ле Пенни чиқариб юборди.