Жавлон Шодмонов: “Ўзбеккино” тарбиявий аҳамиятга эга бўлмаган киноларни ўтказмайди
“Ўзбеккино” тарбиявий аҳамиятга эга бўлмаган фильмларни бадиий кенгашдан ўтказмайди. Бу ҳақда режиссёр Жавлон Шодмонов айтиб ўтди.
“Даракчи” мухбирининг фильмларининг тарбиявий аҳамияти ҳақидаги саволига жавоб бераркан, режиссёр шундай деди:
“Энагалар”, “Хазина операцияси”, “Супер қайнона”... Агар тарбиявий аҳамиятга эга бўлмаса, “Ўзбеккино” бадиий кенгашдан ўтказмаслигини ҳамма яхши билади”.
Маълумки, Шодмонов шу пайтгача 18та фильм суратга олишга улгурган. Аммо ушбу фильмларнинг профессионаллик даражаси кўпчиликда шубҳа уйғотади.“Ўзимни профессионал режиссёр деб билмайман, керак бўлса ёнимга ўзимдан кучли деб билган бирор режиссёрни бадиий раҳбар қилиб олардим”, - қўшимча қилди ижодкор.
Бундан ташқари, фильмларининг мавзу кўлами ва сифатига тўхталар экан, у етарли маблағга эга бўлганида ўзи суратга олаётган фильмларга профессионалларни жалб қилишини айтиб ўтди:
“Агар маблағ томонидан имкониятим чекланмаганда тарихий фильмга қўл урардим. Катта маблағ бўлганда профессионал оператор, сценарийчи, монтажчиларни жалб қилардим”.