Лотин Америкасидаги ўртоқлик учрашувлари: Чили Парагвайни, Бразилия Коста-Рикани ютди
Чили терма жамоаси ўз майдонида ўтказган ўртоқлик учрашувида Парагвайни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Чилиликлар яримҳимоячиси Фелипе Гутьеррес 8-дақиқадаёқ ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ чилиликлар 51-дақиқада ва 53-дақиқада ўз дарвозаларидан кетма-кет иккита тўп ўтказиб юбордилар. 64-дақиқада Гутьеррес 2-тўпини киритиб, ҳисобни тенглаштирди. 82-дақиқада чилиликлар ҳужумчиси Алексис Санчес Чилига иродали ғалабани олиб келди.
Ўртоқлик учрашуви
Чили – Парагвай – 3:2
Голлар: Гутьеррес, 8 (1:0); Фаббро, 51 (1:1); Бенитес, 53 (1:2); Гутьеррес, 64 (2:2); Санчес, 82 (3:2).
Огоҳлантиришлар: Исла, 78 – Фаббро, 39; Бенитес, 56; Перес, 61; Вальдес, 77.
5 сентябрда АҚШнинг Харрисон шаҳрида бўлиб ўтган Бразилия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги яна бир ўртоқлик учрашувининг 10-дақиқасида “пентакампеонлар” ҳужумчиси Халк учрашувдаги ягона тўпни киритди.
Бу гол Халкнинг 2014 йил июндан бери терма жамоа сафида киритган илк голи бўлди. “Зенит” ҳужумчиси Халк охирги марта Панамага қарши ўртоқлик учрашувида ўз ҳисобига тўп ёзиб қўйган эди.
Бразилияликлар 2015 йилда ўтказган барча 5 та ўртоқлик учрашувида Франция, Чили, Мексика, Гондурас ва Коста-Рика терма жамоалари устидан ғалаба қозондилар. 9 сентябрда бразилияликлар АҚШ терма жамоаси футболчиларига қарши яна битта ўртоқлик учрашуви ўтказадилар.
Бразилия – Коста-Рика – 1:0
Гол: Халк, 10 (1:0).
Огоҳлантириш: Элиас, 87 (Бразилия).