Жаҳон | 19:48 / 06.09.2015
3274
1 дақиқада ўқилади

Молдова бош вазири намойишчиларнинг эътирозларини қабул қилди

Молдова бош вазири Валерий Стрелец ҳукумат биноси вестибюлида Буюк миллий йиғилиш майдонида норозилик намойишида қатнашаётганлар алоқа гуруҳи билан учрашди, деб хабар бермоқда Jurnal TV.

Бош вазирнинг айтишича, ҳукумат ишчи гуруҳ шакллантирди. Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 17:00 да қишлоқ хўжалиги вазирлиги анжуманлар залида ҳукумат вакиллари ва алоқа гуруҳи вакиллари билан учрашув ўтказишга қарор қилинди.

Аввалроқ Кишинёв марказидаги норозилик намойиши ташкилотчилари шаҳарнинг марказий майдонида палаткалардан иборат шаҳарча ўрнатишларини айтишган. Намойиш иштирокчилари мамлакат президенти Николае Тимофтининг истеъфога кетишини ва муддатидан аввалги парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилишмоқда.