Спорт | 17:32 / 06.09.2015
4162
1 дақиқада ўқилади
Мутконинг футбол лексиконида янги сўз пайдо бўлди
Россия футбол иттифоқи президенти, спорт вазири Виталий Мутко Евро-2016 саралаш босқичида кечган Россия ва Швеция термалари ўртасидаги ўйин чоғида қаттиқ хавотир олганини таъкидлади. Унинг айтишича, ўйин охирида у “ҳаммаси ... бўлди” (русча “будет хана”) деб ўйлаган экан.
“Бу футбол, унда ҳиссиётлар ҳам кучли. 70-дақиқада бизникилар ташаббусни қўлдан бой берди. Охирги 10 дақиқа давомида мен ҳаммаси тамом ... деб ўйладим”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Мутко ўзининг ғалати баёнотлари билан машҳур бўлган арбобдир.
Архив видеоси: