Жаҳон | 00:42 / 06.09.2015
11389
1 дақиқада ўқилади

Путин Тожикистондаги воқеаларни вазиятни барқарорсизлантиришга уриниш деб баҳолади

Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Қайд этилишича, Путин охирги 2 кун давомида Тожикистонда рўй берган воқеаларни вазиятни барқарорсизлантиришга уриниш деб баҳолади ва Тожикистон раҳбариятининг Россия томонидан қўллаб-қувватланишига ишонса бўлишини айтди.

Песковнинг таъкидлашича, томонлар сентябрда Душанбеда ўтадиган Коллектик хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида алоҳида учрашув ўтказишга келишиб олдилар.