Спорт | 21:20 / 06.09.2015
4419
1 дақиқада ўқилади

Россия спорт кураши федерацияси президенти ўзига виза берилмагандан кейин АҚШни жоҳиллар деб атади

Россия спорт кураши федерацияси президенти Михаил Мамиашвили ўзига АҚШга кириш визаси бериш рад этилгандан кейин АҚШни жоҳиллар деб атади, деб хабар бермоқда “Говорит Москва”.

Қайд этилишича, Мамиашвили энди Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

“Буюк демократик давлат, ўз қоидаларига, ўз мантиғига кўра яшайди. Улар барчани ўрта асрларга қайтармоқчи бўлаётгандек таассурот уйғонмоқда, жоҳиллар... Агар бу ҳақиқатан ҳам спорт билан боғлиқ бўлганда, кучлироқ бўлинг ва ютинг дейилганда, қандай муаммолар бўлиши мумкин эди? Ўйлайманки, бу спорт билан боғлиқ эмас”, деб айтмоқда Мамиашвили.

7-12 сентябрь кунлари Лас-Вегасда юнон-рим, аёллар ва эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Аввалроқ Россия спорт кураши федерацияси президенти ва Бирлашган кураш олами (UWW) виде-президенти Михаил Мамиашвилига АҚШга киришга виза бериш рад этилгани маълум қилинганди.