Жаҳон | 21:02 / 06.09.2015
3526
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони нефтнинг паст нархлари сабабли бюджет харажатларини қисқартиради
Саудия Арабистони ҳукумати нефть нархининг пасайаётгани сабабли бюджет харажатларини қисқартиради.
Саудия Арабистони молия вазири Иброҳим Асасафнинг айтишича, айни пайтда бир қатор маъқулланган лойиҳалар бўйича ишлар тўхтатилди.
Аласаф айнан қайси соҳаларда қисқартириш амалга оширилишини ошкор этмади, бироқ тиббий хизмат кўрсатиш ва таълим соҳалари бундан мустасно бўлишини таъкидлаб ўтди.