Тожикистон мудофаа вазирлигининг қўлга олинган собиқ ходимларига нисбатан “террорчилик” моддаси бўйича иш қўзғатилди
Тожикистон бош прокуратураси мудофаа вазирлиги ва ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг собиқ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг “террорчилик”, “жиноий уюшма ташкил қилиш” ва бошқа моддалари бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, ҳибсга олишлар мамлакатнинг мудофаа вазири собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода гуруҳига қарши ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида амалга оширилди. Тожикистон ИИВ матбуот маркази бошлиғи Жалоллидин Садрридиновнинг маълум қилишича, подполковник Мустафо Назаров ва майор Насим Юсуфовдан ташқари, ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг собиқ ходимлари, ҳозирда пенсияда бўлган Баҳодур Кабиров ва Тожиддин Собиров ҳам ҳибсга олинган.
“Улар Назарзода томонидан тайёрланаётган ҳужумдан хабардор бўлганлар, бироқ бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларини воқиф этмаганлар”, деб айтмоқда Садрридинов.
Хабарда айтилишича, оғир жиноятларни содир этишда гумон қилиниб шунингдек Назарзоданинг тансоқчилари Фозилбек Аюбов ва Хуршид Холиқов ҳам ҳибсга олинган.