Жаҳон | 21:14 / 06.09.2015
4400
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда ўтказилган махсус операция давомида 4 жангари йўқ қилинди
Тожикистонда ўтказилган махсус операция давомида 4 жангари йўқ қилинди, 7 нафари қўлга олинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, операция мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода тарафдорлари беркинаётган тоғли дарада ўтказилди. Умумий ҳисобда икки кун давомида 17 нафар жангари йўқ қилинди.