Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:22 / 06.09.2015
2045
1 дақиқада ўқилади
Тувада 12 минг киши чироқсиз қолди
Россиянинг Тува республикасидаги трансформатор станцияларидан бирида содир бўлган авария натижасида 12 минг киши электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда маҳаллий фавқулодда хизмат сайти орқали хабар қилинди.
Чироқ Қизил шаҳри ва Каа-Хем туманида ўчиб қолган. Электр таъминотисиз қолган объектлар ичида болалар боғчаси ва мактаб бор. Авария оқибатларини бартараф қилиш учун турли жойларга умумий қуввати 1.2 мВт бўлган 13та дизель генераторлари юборилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш