Жаҳон | 16:28 / 06.09.2015
2175
1 дақиқада ўқилади
Хитойда кимё заводидаги портлаш қурбонлари сони 13тага етди
Хитой шарқидаги Шаньдун вилоятида жойлашган кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 5 кишини ташкил этилгани айтилган эди.
Воқеа душанба куни Лицзинь уездининг саноат зонасида содир бўлди.
Бир ҳафта давом этган қутқарув ишлари якунига етди. Якуний хулосаларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 25 киши азият чеккан, 11 киши шифохонада. Портлаш сабаби аниқлангани йўқ.