“Ўзбек жанг санъати” Бутунжаҳон кураш санъати фестивалида энг яхши деб топилди
Ўзбекистон вакиллари Бутунжаҳон кураш санъати фестивалида Корея ва Хитойни ортда қолдириб, бош соврин – фестивал Гран-присини қўлга киритдилар.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳакамлар ҳайъатининг энг юқори баҳолари ва халқаро экспертларнинг ижобий фикрларини олдилар.
Ҳаммаси бўлиб фестивалда 30 дан кўпроқ давлат вакиллари иштирок этди.
Ўзбек жанг санъати бутун дунёда жадаллик билан оммалашмоқда. Ҳозирда Филиппин, Россия, Корея, Ҳиндистон, Мьянма, Камбожа вакиллари билан ушбу давлатларда спорт секцияларини, кейинроқ эса ўзбек жанг санъати федерацияларини очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу жанг санъатининг Тошкентда қароргоҳга эга халқаро ташкилотини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази ахборот хизмати.