Жаҳон | 08:04 / 07.09.2015
4000
1 дақиқада ўқилади

5-6 сентябрь кунлари Австрияга 15 мингдан кўпроқ суриялик муҳожир келди

Дам олиш кунлари Венгрия орқали Австрияга келган суриялик муҳожирлар сони 15 мингдан ошиб кетди, деб хабар бермоқда Австрия Ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. 

Қайд этилишича, қочқинларнинг кўпчилиги Германияга йўл олган, фақатгина 90 кишигина Австрия ҳукуматига бошпана берилишини сўраб мурожаат қилган.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг баҳолашича, чегарага келган муҳожирларнинг кўпчилиги чегарани кесиб ўтишган.

Аввалроқ Австрия ҳукумати муҳожирлар бўйича фавқулодда чораларни аста-секнилик билан бекор қилиш зарурлигини айтган эди.