Биринчи заруратдаги дорилар рўйхати борми?
“Истеъмолчи ҳуқуқи” нашрига мурожаат қилган фуқаро С. Жаҳонгиров барча дорихоналарда сотилиши мажбурий бўлган бирламчи заруратдаги дори воситаларининг рўйхати бор-йўқлиги ҳақидаги саволни берди. Бу саволга Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ижро аппаратининг ахборот бўйича мутахассиси А. Нўъмонов жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг 1994 йил 6 августдаги 404-сонли қарорига асосан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган 20 хил турдаги дори воситалари рўйхати тасдиқланган. Бу дорилар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча дорихоналарда бир хил белгиланган нархларда сотилиши, шу билан бирга истеъмолчиларга бу тўғрисида дорилар рўйхати ҳамда нархлари кўрсатилган маълумот тақдим этилиши керак.
Ушбу рўйхатга қуйидаги дори воситалари киради:
Сурат "Истеъмолчи ҳуқуқи" нашридан олинган.