Жаҳон | 07:35 / 07.09.2015
1884
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда автобус иштирокидаги йирик ЙТҲ натижасида 14 киши ҳалок бўлди

Бразилиянинг Парати курор шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда дастлабки маълумотларга кўра 14 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Қайд этилишича, автоҳалокатда йўловчи автобуси иштирок этган. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар бригадалари ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш бўйича иш олиб боришмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш