Фан-техника | 21:02 / 07.09.2015
2392
1 дақиқада ўқилади
Chrysler АҚШда 7810 дона автомобилини хакерлар томонидан таҳдид эҳтимоли туфайли ортга чақириб олди
Fiat Chrysler U.S. компанияси АҚШ бозорига чиқарилган 7810 дона йўлтанламас автомобилларини мультимедиа тизимини янгилаш ва хакерларнинг эҳтимолий ҳужумининг олдини олиш мақсадида ортга чақириб олди. Бу ҳақда Рейтер нашрида ёзилган.
Компания июль ойида ҳам 1,4 млн автомобилини дастурий таъминотни янгилаб бериш мақсадида ортга чақириб олганди.
Шунингдек, ўшанда 470 минг дона Fiat Chrysler автомобиллари хакерлар қўлига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.