Европа Иттифоқи Украина билан виза тартибининг бекор қилинишининг охирги шартини айтиб ўтди
Украина билан Европа Иттифоқи ўртасида визасиз тартиб Украинада антикоррупцион сиёсатнинг самарали дастури амалга оширилгандан кейин киритилади. Бу ҳақда ЕИнинг Украинадаги ваколатхонаси вакили Ян Томбинский маълум қилди, деб хабар бермоқда MigNews нашри.
“Биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Украинада адлия ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш тармоғини қайта шакллантиришга ёрдам бераётган Европа миссияси ҳамда бизга антикоррупцион сиёсатнининг барча зарур жиҳатларини яратишда кўмаклашаётган Европа кенгаши билан бирга ишламоқдамиз. Чунки улар ҳам Украина ва Европа давлатлари ўртасидаги визасиз тартиб имкониятларини яратиш учун бизга зарур ва уни ёдда тутиш керак”, деб Томбинскийнинг сўзларини келтирмоқда нашр.
Киев 2016 йил бошида ЕИ билан визасиз тартиб ўрнатилишига умид билдирмоқда, бироқ бундан аввал у Европанинг бир қатор шартларини бажариши керак.
Аввалроқ Европа Украинага чегараларда паспорт назорати тизимини такомиллаштириш ва биометрик ID-карт кўринишидаги Европа намунасидаги ички паспортларни киритиш талабларини қўйди. Украина ҳали бундай ҳужжатларни беришни бошламади.