Жамият | 19:06 / 07.09.2015
3911
1 дақиқада ўқилади

Киношунос: хусусий киностудиялар ҳам осмондан тушмаган

Бугунги кунда Ўзбекистон кинематографининг энг салмоқли қисмини хусусий киностудиялар маҳсулоти ташкил қилади. Кўпгина мутахассислар бу студияларни савиясизликда, сифати паст маҳсулот ишлаб чиқаришда айблайди. Лекин бундай киностудияларга беписанд муносабатда бўлиш тўғри эмас. Бу ҳақда киношунос Аъзам Исҳоқов фикр билдирди.

”Хусусий фильм, хусусий киностудияларга беписанд, менсимай муносабатда бўлмаслик керак, – деди у “Даракчи” нашрига берган интервьюсида. – Хусусий студияларда ҳам ўзимизнинг миллий кадрлар ишлайди, осмондан тушган ёки чет давлатдан келган кадрлар йўқ. Статистик маълумотларга қараганда, дунё кино тарихида фильмларнинг фақатгина 5 фоизи томошабинлар эътиборига сазовор бўлиб, санъат асари даражасида баҳоланар экан. Қолган 95 фоизи эса фақат томошабин кайфиятига мослаб ишланган, унга ёқиши керак бўлган ўткинчи фильмлар экан. Бугун кўриб, эртага унутиладиган бундай фильмлар фақат бизда эмас, бутун дунёда бор”.