Жаҳон | 13:39 / 07.09.2015
2341
1 дақиқада ўқилади

Малайзия қирғоқларида ҳалокатга учраган қайиқ қурбонлари сони 61 кишига етди

Кеча Малайзия қирғоқларига Индонезиядан келаётган қайиқнинг ағдарилиши натижасида 57 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. New Straits Times нашрининг маълум қилишича, бугунги кунда қурбонлар сони 61 кишини ташкил қилмоқда.

16 кишига мўлжалланган қайиқда индонезиялик 80 нафар ноқонуний муҳожир кетаётган эди. Улардан 20 нафари омон қолган.