Спорт | 13:57 / 07.09.2015
2400
1 дақиқада ўқилади
Марио Балотелли вақтинчаликка ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди
Итальян полицияси "Милан" жамоасининг янги мавсум учун харидларидан бири бўлмиш Марио Балотеллининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйди.
giornaledibrescia.it нашрида ёзилишича, полиция уни рухсат этилмаган жойда юқори тезликда ҳаракатлангани учун тўхтатган.
Маълум қилинишича, Марио Балотелли Брешиадаги уйидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда, соатига 50 км тезлик билан ҳаракатланиш учун рухсат берилган ҳудудда соатига 90 км тезликда ҳаракатланаётганида тўхтатилган.
Полиция унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини бу масала ҳал қилиниши ва жарима тўланишидан кейин қайтаришини айтган.