Жаҳон | 09:34 / 07.09.2015
6230
1 дақиқада ўқилади

Назарзода Душанбедаги қуролли тўқнашувларга алоқадорлигини инкор қилди

Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Абдуҳалим Назарзода Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида уюштирилган қуролли ҳужумларга алоқадорлигини инкор қилмоқда. Унинг мурожаати ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.

“Генерал Назарзоданинг мурожаатига кўра, ҳукуматнинг ўзи бир қанча милиция бўлинмаларига ҳужум ташкиллаштириб, бунда Бирлашган тожик мухолифати қўмондонларини айблаган. Ҳукумат, шу билан бирга, ҳужум уюштирилган жойларга ўлдирилган қўмондонларнинг таналарини ташлаб, улар қуролли тўқнашув чоғида йўқ қилинганини эълон қилишмоқчи бўлган.

Буни улар фақат Ваҳдатда уддалаган, чунки у ерга ҳужумни Тожикистон махсус хизматлари уюштирган”, - дейилади мухолифат порталида.
Назарзоданинг таъкидлашича, мухолифат вакиллари Тожикистон ислом уйғониши партиясининг йўқ қилишига қўшилмагани боис мана шундай қатағонларга учраган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш