Иқтисодиёт | 14:44 / 07.09.2015
3646
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 77 тийинга қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 7 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 77 тийинга қимматлашиб, 2 минг 605 сўм 83 тийинни ташкил этди.

Евро янги курсга кўра, 46 сўм 46 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 909 сўм 15 тийинга тенг бўлиб турибди.

Жорий ҳафта Россия рубли сўмга нисбатан арзонлашди. 1 Россия рубли янги курсга кўра, 63 тийинга арзонлашиб, 38 сўм 50 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал 1 рубль миқдори 39 сўм 13 тийинни ташкил қилаётган эди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.