Жаҳон | 11:13 / 07.09.2015
5284
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Тожикистон билан чегарасидаги назоратни кучайтирмоқда

Қирғизистон Тожикистон билан чегарасидаги назоратни кучайтирди. Бунга Тожикистондаги вазиятнинг кескинлашуви сабаб бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати раҳбари Гулмира Бўрубоеванинг айтишича, Тожикистон билан чегараларда хавфсизликни таъминлаш учун комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, чегара яқинига жойлаштирилган ҳарбий гарнизон кучли тайёрлик режимига ўтказилган.

Қўшимча чегара нарядлари ишга жалб қилинган, икки томонлама оператив ахборот алмашиш йўлга қўйилган.
Шу билан бирга, барча назорат ўтказиш пунктлари эски режимда ишлашда давом этмоқда.