Жамият | 13:44 / 07.09.2015
3557
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Россиянинг қўшма ҳарбий машғулотларида учувчисиз самолётлар иштирок этмоқда

Тожикистон ва Россия ҳарбий ҳаво кучларининг Душанбедан 40 км жанубда ўтказаётган қўшма ҳарбий машғулотларида "Леер-2" ва "Гранат-1" учувчисиз аппаратлари ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ярослав Рошчупкиннинг сўзларига таянган ҳолда ёзмоқда.

Полковникнинг таъкидлашича, дронлар тоғ шароитида ҳаводан оптик ва радиоэлектрон разведкани амалга оширишда қўлланилади.
Ҳарбий машғулотлардан кўзланган мақсад – тоғли ҳудудларда жиноий гуруҳларга қарши курашда қўшма хатти-ҳаракатлар механизмини ишлаб чиқиш.