Ўзбекистон | 23:14 / 07.09.2015
5746
1 дақиқада ўқилади

“Шедевр Гарден” МЧЖ директори 1.5 млрд сўм миқдоридаги жиноий пулларни легаллаштиришда айбланиб суд қилинди

Тошкентда 1.5 млрд сўм миқдоридаги жиноий пулларни легаллаштиришда айбланган МЧЖ директори қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Собир Қодиров 2012 йил апрелида “Шедевр Гарден” МЧЖга директор этиб тайинланган. Шу даврдан бошлаб қарийб уч йил давомида у компанияда ноқонуний молиявий ишларни олиб борган.

Жумладан, МЧЖ ижарага олган ресторан баридан кирим қилинмаган ва сифат сертификати бўлмаган умумий қиймати 5 млн сўмдан ортиқ 30 турдаги 1 200 дон спиртли ичимлик ва бошқа маҳсулотлар сотилган.

МЧЖ фаолияти бўйича текширувда аниқланишича, Қодиров бошқа йўллар билан ноқонуний пул топиб борган. Бу пулларни легаллаштириш мақсадида “Инлет Протект” МЧЖга тегишли ушбу ресторан 1 млрд 531 млн сўмга харид қилинган.

Қодиров ва унга ёрдам берган бир қанча шерикларига суд томонидан жазо тайинланди.