Фан-техника | 22:39 / 08.09.2015
2650
1 дақиқада ўқилади

“Евросеть” яроқсиз смартфон туфайли Samsung устидан 150 млн рубллик даъво аризасини топширди

“Евросеть Ритейл” компанияси Россия Савдо-саноат палатасидаги Халқаро тижорат ҳакамлик судига “Самсунг Электроникс Рус Компани” МЧЖ устидан яроқсиз смартфонлар етказиб берилгани сабабли 150 млн рубллик даъво аризаси топширди. 

Даъво аризаси ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган маҳсулотнинг яроқсизликнинг нормал даражасидан анча ошиб кетганлиги туфайли топширилган. 2015 йилнинг июнида шу сабаб туфайли “Связной”, “Евросеть”, “Мегафон”, “Вымпелком” компаниялари Samsung смартфонларини сотиб олишни тўхтатишган.

Аввалроқ “Евросеть” президенти Александр Малис “Рамблер.Новости” нашрига берган интервьюсида “агар масала 25 августгача ҳал бўлмаса” даъво аризаси топширилишини маълум қилган эди. Ўшанда Малис даъвонинг тахминий суммасини 180 млн рубль атрофида бўлишини айтган эди.