Ўзбекистон | 12:31 / 08.09.2015
3289
1 дақиқада ўқилади

“ЛУКОйл” Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун Korea EximBank билан музокаралар олиб бормоқда

Россиянинг “ЛУКОйл” компанияси Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун Korea EximBank билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Ведомости” нашрига берган интервьюсида компания раҳбари Воҳид Алекберов баёнот берди.

“Бу лойиҳаларнинг молиялаштирилиши масаласини тез кунда ҳал қиламиз деган умиддаман”, - таъкидлади бизнесмен.