Спорт | 16:11 / 08.09.2015
2941
1 дақиқада ўқилади

Бабаян Филиппинга қарши ўйин учун асосий таркибга Станислав Андреевни киритди

Филиппинда мезбонлар ва Ўзбекистон терма жамоаси ўртасида 2018 йилги ЖЧ ва 2019 йилги ОК учун саралаш доирасидаги учрашув учун асосий таркибда тушадиган футболчилар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг твиттердаги аккаунтида маълум қилинган.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Яманга қарши ўйиндаги таркибга нисбатан иккита ўзгаришни амалга оширган. Ўтган ўйинда биринчи дақиқаларданоқ майдонда ҳаракат қилган Жавоҳир Соҳибов ва Элдор Шомуродов ўрнида бу ўйинда Азиз Ҳайдаров ва Станислав Андреев асосий таркибдан ўрин эгаллаган.

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Станислав Андреев, Азиз Ҳайдаров, Игорь Сергеев.