Жаҳон | 09:50 / 08.09.2015
4112
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Ерда ўрмонларнинг қисқариши суръатлари 2 баробарга секинлашди

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Жозе Грациану да Силванинг таъкидлашича, инсоният ўрмонларнинг қисқариб кетиши муаммосини бартараф қилиш борасида муайян ютуқларга эришмоқда. Унинг сўзларини Bloomberg келтирмоқда.

Да Сильванинг эътироф этишича, ўрмон ҳудудларининг қисқариши суръатлари 2010-2015 йилларда 0.8 фоизни ташкил қилган. 90-йилларда бу кўрсаткич 0.18 фоизга тенг эди.
“Охирги 25 йил ичида ўрмонларнинг қисқариши суръатлари икки баробарга секинлашди”, - таъкидлади да Силва.

Шунга қарамай, ўрмон ҳудудлари қисқаришда давом этмоқда. Агар 1990 йилда ўрмонлар қуруқликнинг 31.6 фоизини эгаллаган бўлса, ҳозирликда бу кўрсаткич 30.6 фоизга тушган.