Иқтисодиёт | 11:26 / 08.09.2015
2616
1 дақиқада ўқилади
Эронга қарши санкциялар 2016 йил бошида бекор қилиниши мумкин
Эрон иқтисодиётининг нефть ва молия секторларига қарши санкциялар 2016 йилнинг биринчи чорагида бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
14 июль куни воситачилар олтилиги ва Эрон вакиллари ўртасида эришилган келишув шартларига мувофиқ, ядровий дастурнинг қисқартилишига жавоб тариқасида санкцияларнинг асосий қисми ҳам бекор қилинади. Ядровий дастур борасидаги келишувларнинг Эрон томонидан амалга оширилаётганини МАГАТЭ назорат қилади.
Ушбу халқаро ташкилотнинг экспертиза ўтказиши учун барча шароитлар кейинги йилнинг январи ёки февралида тайёр бўлади. Комиссия ўз ишини мартда якунлайди. Унинг хулосасига кўра санкциялар бекор қилиниши масаласи кўриб чиқилади.