Спорт | 10:26 / 08.09.2015
2448
3 дақиқада ўқилади

Евро-2016 саралашининг D, F ва I гуруҳларида 8 тур ўйинлари ўтказилди

7 сентябрь оқшомида Евро-2016 мусобақаси саралашининг гуруҳ босқичидаги 8 тур ўйинлари давом эттирилди.

D гуруҳи
D гуруҳи етакчиси Германия сафарда Шотландиядан устун келди. Дастлабки бўлим жанговар дуранг билан якун топган бўлса, иккинчи бўлимнинг аввалида Гюндоган томонидан урилган гол якунда меҳмонларга ғалабани тақдим этди.
Бу гуруҳдаги иккинчи учрашувда Польша ўз майдонида Гибральтарни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Ирландия ва Грузия баҳсида мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қилишди.
Айни вақтда бу гуруҳда 8та ўйиндан 19 очко жамғарган Германия биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўридаги польшаликларда 17, кейинги ўринлардаги Ирландия ва Шотландияда эса 15 ва 11 очкодан бор. Грузия ва Гибральтар гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотиб бўлган.

Шотландия – Германия 2:3 (2:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 18 Мюллер, 1:1 – 28, автогол Хуммельс, 1:2 – 34 Мюллер, 2:2 – 43 Макартур, 2:3 – 54 Гюндоган.
Шотландия – Маршалл, Мартин, Малгрю, Хаттон, Хэнли, Макартур, Браун (Мартин, 81), Моррисон, Мэлоуни (Анья, 60), Форрест (Ритчи, 81), Флетчер.
Германия – Нойер, Хуммельс, Боатенг, Хектор, Джан, Гетце (Шюррле, 86), Кроос, Озил (Крамер, 90), Швайнштайгер, Гюндоган, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Моррисон (55), Мэлоуни (58).

Ирландия – Грузия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 69 Уолтерс.
Огоҳлантиришлар: Уэлан (74), Макклейн (75).

Польша – Гибралтар 8:1 (4:0, 4:1)
Голлар: 1:0 – 8 Гросицки, 2:0 – 15 Гросицки, 3:0 – 18 Левандовски, 4:0 – 29 Левандовски, 5:0 – 56 Милик, 6:0 – 59, пенальти Блашчиковски, 7:0 – 72 Милик, 8:0 – 73 Капустка, 8:1 – 87 Гослинг.

F гуруҳи
F гуруҳида етакчилик қилаётган Шимолий Ирландия 8 турни ўз майдонида Венгрияга қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйди. Руминия – Греция баҳсида эса нурсиз дуранг қайд этилди. Финляндия Фарер ороллари жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Айни вақтда гуруҳда Шимолий Ирландия 17 очко билан биринчи, Руминия 16 очко билан иккинчи бўлиб турибди. Венгрия ва Финляндия эса 13 ҳамда 10 очкодан жамғаришган. Фарер ороллари (6 очко) ва Греция (3 очко) гуруҳдан чиқиш имкониятига эга эмас.

Шимолий Ирландия – Венгрия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 74 Гузмич, 1:1 – 90 Лаферти.
Огоҳлантиришлар: Лаферти (10), Гузмич (19), де Алмейда (41), Маклафлин (72), Бэйрд (81), Пришкин (84), Немет (89).
Четлатиш: Бэйрд (81).

Финляндия – Фарер ороллари 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 23 Похьянпало.
Огоҳлантиришлар: Хальсти (16), Беньяминсен (33), Наес (47), Ольсен (50), Лам (65), Ханссон (65), Спарв (80), уй Бартальсстову (89).

Руминия – Греция 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Холебас (68), Папп (78), Манолас (89).

 

I гуруҳи
I гуруҳи вакиллари Арманистон ва Дания ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. Португалия эса сафарда Албаниядан устун келди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Мигель Велозу томонидан урилган ягона гол, Португалиянинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Бу гуруҳда 6 ўйиндан кейин португаллар 15 очко жамғаришган. Данияликларда эса 7 ўйиндан кейин 12 очко мавжуд. Албания 11 очко билан учинчи ўринда. Сербия ва Арманистон гуруҳдан чиқиш имконини йўқотган.

Арманистон – Дания 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Казарян (10), Мкртчян (44), Йоргенсен (63), Мовсисян (77).

Албания – Португалия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Велозу.
Огоҳлантиришлар: Жимсити (23), Абраши (43), Нани (82).