Жаҳон | 12:56 / 08.09.2015
2481
1 дақиқада ўқилади
Истанбул полицияси олти кишини терроризмда айблаб қўлга олди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида сешанба, 8 сентябрь куни эрта тонгдан террористик ташкилотлар фаолиятида алоқадорликда гумон қилинаётган шахслар яшаш жойлари бўйлаб полиция рейдлари ўтказилди.
Haber Türk телеканалининг хабар беришича, операция жараёнида олти киши қўлга олинган.
Хавфсизлик бошқармасининг терроризмга қарши кураш бўлими ва махсус хизматлар ходимлари ўтказган рейдлар мегаполиснинг Осиё қисмидаги Кадикей ва Чекмекей туманларида олиб борилди.
Қўлга олинганларнинг икки нафари аёл киши бўлиб, улар тиббий кўрик ва сўроқ учун махсус қисмга юборилган.
Ҳуқуқ-тартибот органилари гумондорлар хонадонларида тинтув ишларини олиб бормоқда. Операциялар давом эттирилаётгани сабабли қўлга олинувчилар сони ортиши мумкин.