Жаҳон | 08:36 / 08.09.2015
2150
1 дақиқада ўқилади
Миср фаластинлик зиёратчилар учун Ғазо секторидаги чегарасини очди
Миср ҳукумати Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларини ҳаж мавсумида зиёрат қилувчи фаластинликлар учун Ғазо сектори билан чегарасини бир неча кунга очди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.
Вақф (диний мол-мулк) вазирлигининг расмий вакили Адҳам Белтажи берган маълумотга кўра, Фаластин-Миср чегара пункти махсус зиёратчилар учун очилди. Тўрт кун давомида 3 минг нафар киши Миср ҳудудида Маккага ўтиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур “Рафах” чегара пункти Ғазо минтақасидаги терактлар сабабли йилнинг катта қисмида ёпиб қўйилади.