Ўзбекистон | 11:06 / 08.09.2015
2251
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида контрафакт моллар савдосига қарши рейдлар доирасида 15 мингдан ортиқ диск олиб қўйилди

Наманган вилояти ҳудудида баҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этилишининг олдини олишга қаратилган қатор рейдлар ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ оламида” газетаси хабар бермоқда.

Уларда махсус тузилган ишчи гуруҳ ходимлари томонидан жами 35 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, тўртта компьютер жамланмаси, 24 дона уяли телефон ҳамда конфтрафакт усулда тайёрланган 15 мингдан ортиқ DVD дисклари олиб қўйилди ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан маъмурий тартибда жазо чоралари кўрилди.
Шунингдек, икки кишининг жиноий жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.