Фан-техника | 00:46 / 08.09.2015
5386
1 дақиқада ўқилади

Охирги 5 йилнинг энг оммавий мобиль дастурлари маълум қилинди

Candy Crush Saga ўйини iPhone ва iPad учун энг оммавий мобиль ўйин, Clash of Clans энг катта фойда келтирган мобиль ўйин ва Pandora Radio дастури эса энг катта даромад келтирган дастур бўлди. Бу ҳақда App Annie статистик компанияси маълум қилмоқда.
Angry Birds оммавий дастурлар орасида 4-ўринни эгаллади ва даромадлар бўйича ҳаттоки биринчи ўнталикка кира олмади.

Facebook, Messenger, Instagram, WhatsApp ва бошқа ижтимоий тармоқлар дастурлари ва мессенжерларини юклаб олиш бўйича юқори ўнталикни шакллантирганлар, бироқ уларнинг кўпчилиги даромадлар бўйича юқори ўнталикка киритилмаган. Энг катта даромад келтирган дастур кўрсаткичи бўйича Pandora Radio билан бирга Жанубий Кореянинг мессенжери Line ҳамда учрашувлар хизмати дастури Zoosk ҳам 3-ўринни эгаллади.