Спорт | 23:19 / 08.09.2015
5369
6 дақиқада ўқилади

Осиёда ЖЧ-2018 саралашининг иккинчи босқичида 4 тур ўйинлари ўтказилди

8 сентябрь куни Осиёда 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2019 йилги Осиё кубоги учун саралаш ўйинларида иккинчи босқичнинг 4 тур ўйинлари ўтказилди.

Бироз олдинроқ, “Н” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги учинчи ўйинини сафарда Баҳрайнга қарши ўтказган ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Яман Баҳрайнни қабул қилди ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳнинг бешинчи вакили Шимолий Корея эса бу турда дам олди.

Айни вақтда Шимолий Корея 9 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Ўзбекистон эса 6 очко билан иккинчи бўлиб турибди. Филиппин олдинги турларда 6 очко тўплаган бўлсада, тўплар нисбатига кўра учинчи бўлиб турибди. Яманни мағлуб этган Баҳрайн эса ўзининг илк очколарини қўлга киритди.

Филиппин - Ўзбекистон — 1:5

Голлар: Одил Аҳмедов (1), Сардор Рашидов (14, 81), Игорь Сергеев (43, 65) - Шрок (69)

Яман – Баҳрайн 0:4

Голлар: Муҳаммад (30, пенальти), Ал Ҳусайн (45), Умар (65), Аднан (77)

 

"А" гуруҳи

А гуруҳида сенсация қайд этилди. Ўтган турда Малайзия дарвозасига 10та жавобсиз гол йўллаган БАА терма жамоаси бу турда Фаластин дарвозасига биронта ҳам гол ура олмади - 0:0. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Малайзия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин эса мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли якунланмай қолди.

Айни вақтда БАА 3та ўйиндан 7 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда жойлашган. Иккинчи ўринда 6 очкоси билан Саудия Арабистони турибди. Фаластин 3та ўйинда 4 очко олиш орқали учинчида. Шарқий Тиморда 1 очко, Малайзияда эса очко йўқ.

Фаластин - БАА 0:0

Малайзия - Саудия Арабистони (қолдирилди)

 

"В" гуруҳи"

Қўшни Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этаётган В гуруҳида вазият ўз жойига тушди ва Австралия яққол пешқадамга айланди. "Соккерузлар" бу турда Тожикистонга келиб, 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Бангладеш ўз майдонида Иорданиядан енгилди 0:4. Қирғизистон эса бу турда дам олди.

Айни вақтда Австралия 9 очко билан биринчи, Иордания 7 очко билан иккинчи бўлиб турибди. Қирғизистонда 4, Тожикистон ва Бангладешда биттадан очко мавжуд.

Тожикистон - Австралия 0:3

Голлар: Маллиган (58), Кэйхилл (75, 90)

 

Бангладеш - Иордания 0:4

Голлар: Амр Диб (14, 56), Абу Амара (33), Ал Бахит (58)

 

"С" гуруҳи"

С гуруҳи етакчиси сафарда Гонгконг билан ўйин ўтказди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Хитой ҳам Мальдивни осонлик билан енгди. Натижада, Қатар ҳисобидаги очколар сони 9тага, хитойликлар ҳисобидаги очколар сони эса 7тага етган. Гонгконгда ҳам шунча очко, лекин бу жамоа тўплар нисбатига кўра учуинчи ўринда қолган. Мальдив ва Бутанда очко йўқ.

 

Гонгконг - Қатар 2:3

Голлар: 0:1 Будиаф (22), 0:2 Хассан (62), 0:3 Муса (84) - 1:3 Баи (87), 2:3 Карикари

 

Мальдив - Хитой 0:3

Голлар: Дабао (8, 57), Чжан Линьпэн (66)

D гуруҳи

D гуруҳида Эрон биринчи ўринда қолмоқда. Ўтган турда Гуамни 6:0 ҳисобида енгган Кейруш шогирдлари бу сафар Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 3та гол йўллади. Гуам ва Уммон жамоалари баҳсида ҳисоб очилмаган.

Айни вақтда гуруҳда Эрон 7 очко билан биринчи ўринда. Уммон ва Гуамда ҳам 7тадан очко бор ва улар 2-3 ўринларни бўлишиб туришибди. Бу турда дам олган туркманистонликларда биргина очко, ҳиндистонликларда эса очко йўқ.

 

Ҳиндистон - Эрон 0:3

Голлар: Азмун (29), Теймурян (47), Тарами (51)

Гуам - Уммон 0:0

 

Е гуруҳи

Е гуруҳидан жой олган Япония ўзининг 4 турдаги учрашувини сафарда Афғонистонга қарши ўтказди ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сурия ҳам сафарда Камбожани худди шу ҳисобда енгди. Натижада, сурияликлар 9 очко билан гуруҳ етакчисига айланишган. 2 ўриндаги Япония ҳисобида 7та очко мавжуд. Бу турда дам олган Сингапурда 4 очко бор, Афғонистон 3 очко билан тўртинчи ўринни банд этган. Камбожада эса 4 ўйиндан кейин ҳам очко мавжуд эмас.

Афғонистон - Япония 0:6

Голлар: 10 Кагава, 35 Морисиге, 50 Кагава, 57 Окадзаки, 60 Окадзаки, 74 Хонда

Камбожа - Сурия 0:6

Голлар: 29 Хирибин, 31 Малки, 39 Хирибин, 45 Ал Маваш, 50 Ал Мидани, 81 Умари

 

F гуруҳи

F гуруҳида ҳам 4 тур ўтказилди. Бу турда Ироқ ва Таиланд ўртасидаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Вьетнам эса Тайванни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳ пешқадами Таиланд ҳисобида 7 очко. Ироқ 4 очко билан иккинчи.

Таиланд - Ироқ 2:2

Голлар: 0:1 Мерам (43), 0:2 Махмуд (49) - 1:2 Бунматан (80), 2:2 Тоссаки (83)

Тайвань - Вьетнам 1:2

Голлар: 0:1 Тиен Тнаҳ (53), 1:1 Чун Чинг (82), 1:2 Пхи Сон (90)

 

G гуруҳи

G гуруҳида Жанубий Корея Ливанга сафар қилди ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Кувайт эса Лаос майдонидан 3 очко олиб қайтди - 0:2. Мьянмар бу турда дам олди.

Айни вақтда Жанубий Корея ва Кувайт 9тадан очко жамғарган ҳолда биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишиб турибди. Ливанда 3, Мьянмар ва Лаосда биттадан очко мавжуд.

 

Ливан - Жанубий Корея 0:3

Голлар: 23 Чжан Хен Су (пенальти), 25 Гу Чжа Чхоль, 60 Квон Чхан Хун

 

Лаос - Кувайт 0:2

Голлар: 31 Нассер, 84 Ал-Мутва

 

Кейинги тур учрашувлари 8 октябрда ўтказилади.