Иқтисодиёт | 16:50 / 08.09.2015
19678
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг маслаҳатчиси валюта харидини чеклаб, нархларни музлатиб қўйишни таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Сергей Глазьев Ғарб давлатлари санкциялари оқибатларини бартараф қилиш бўйича ҳисобот тайёрлади.

У берган тавсиялар ичида валюта савдосини чеклаш ва нархларни музлатиб қўйиш бор.
Унинг ҳисоботи 15 сентябрь куни Россия хавфсизлик кенгаши идоралараро комиссиясининг йиғилишида тақдим этилади.