Жаҳон | 12:24 / 08.09.2015
1947
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда АҚШнинг янги элчиси Шейла Гуолтни иш бошлади
6 cентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига Америка Қўшма Штатларининг Қирғизистондаги элчиси лавозимига киришиш учун Шейла Гуолтни етиб келди. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси мабуот хизмати хабар берди.
2014 йилда АҚШ президенти Барак Обама Сенатга АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида Шейла Гуолтни номзодини тақдим этган эди.
Шейла Гуолтни 1999-2001 йиллар давомида АҚШнинг Қирғизистон Республикасдаги элчихонасида масъул лавозимларда иш олиб борган. Сўнгги вақтларда эса АҚШнинг Россиядаги элчихонасида фаолият кўрсатган.