Иқтисодиёт | 12:02 / 08.09.2015
12727
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда шакар ва ёғ етказувчиларнинг ноқонуний келишуви фош қилинди
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги табиий монополияларни назорат қилиш ва рақобатни ҳимоя қилиш қўмитаси шакар ва ўсимлик ёғи етказувчилари нарх белгилашда қонунга хилоф равишда ўзаро келишувлар амалга оширганларини аниқлади.
Мамлакат бош вазирининг расмий сайтида маълум қилинишича, бу воқеалар юзасидан нарх спекуляциясига йўлга қўймаслик борасидаги ишлар доирасида бир қатор вилоятларда суриштирув ишлари бошланган.
Павлодар вилоятида шакар етказиб берувчи 4 корхона устидан келиб тушган шикоят ўрганилмоқда. Шарқий Қозоғистон вилоятида эса кунгабоқар ёғи етказувчилари орасида шундай келишув амалга оширилгани айтилмоқда.