Жаҳон | 15:36 / 08.09.2015
3612
1 дақиқада ўқилади

Россия Афғонистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин

Россия Афғонистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов берган маълумотга қараганда, бу соҳада ишлаётган мутахассислар тез орада аниқ хулосаларини айтади.

Унинг таъкидлашича, гап авиатехника, ҳарбий вертолётлар ва бошқа ҳарбий жиҳозлар етказиб бериш ҳақида кетмоқда.