Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:21 / 08.09.2015
2471
1 дақиқада ўқилади
Россия Тошкентда ўтказиладиган ярмарканинг фахрий меҳмонига айланади
Октябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган “Ипак Йўлида туризм-2015” XXI халқаро туристик ярмаркада Россия вакиллари фахрий меҳмон бўлади. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий агентлиги хабар берди.
Айтилишича, кўргазмага Ростуризм раҳбари Сергей Корнеев бошчилигидаги Россия делегацияси ташриф буюради.
Умуман олганда, тадбирда Россиянинг 25 компанияси вакиллари иштирок этади. Тадбир доирасида уларнинг Ўзбекистон туроператорлари билан икки томонлама учрашувлари ташкил этилади.
Бугунги кунда 25 мамлакатнинг 400 компанияси кўргазмадаги иштирокини таъминлаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш