Жаҳон | 17:02 / 08.09.2015
3826
1 дақиқада ўқилади

Саудия Яманга 10 минг аскар юборди

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция Яманга 10 минг аскар йўллади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қатар аскарларининг иккинчи контингенти Яманга Саудия орқали келади. Шунингдек, ҳарбий техникага яна 30та Apache вертолёти, зирҳли техника ва ракета қурилмалари қўшилди.
Айтилишича, коалиция кучлари яқин орада хусийлар эгаллаган шаҳарларга зарба беради.