Ўзбекистон | 11:28 / 08.09.2015
2999
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда МДҲ давлатлари гепатопанкреатобилиар жарроҳлар уюшмасининг XXII халқаро конгресси ўз ишини бошлади

МДҲ давлатлари гепатопанкреатобилиар жарроҳлар уюшмасининг XXII халқаро конгресси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, МДҲ давлатлари гепатопанкреатобилиар жарроҳлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Россия, Франция каби йигирмага яқин мамлакатдан олим, шифокор ва ёш тадқиқотчилар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Россия, Франция каби йигирмага яқин мамлакатдан олим, шифокор ва ёш тадқиқотчилар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази мутахассислари томонидан жигарда ўсма ривожланиши, катта ҳажмдаги ва панкреатодуоденал резекция, ўт йўлларида юзага келган ўсма ва заҳарланишдан шикастланиш ҳолатларида қайта тикланиш аралашуви сингари ноёб жарроҳлик операциялари амалиётга жорий этилди. Жигар циррози ва портал гипертензия асоратларини жарроҳлик йўли билан даволашдаги ўзига хос услублар ишлаб чиқилди. Қизилўнгач ва ошқозон касалликларининг ривожланган ва энди авж олаётган ҳолатларида қайта тиклаш каби кўплаб операциялар амалга оширилди.

Мазкур анжуман Ўзбекистон ва дунё мамлакатларида гепатопанкреатобилиар жарроҳлик йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни таҳлил қилиш, бу борада янги усулларни ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини беради.

Конгресс доирасида мамлакатимиз ҳамда дунёда гепатология ва панкреатология соҳаларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинади.