Ўзбекистон | 09:29 / 08.09.2015
2299
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда МДҲ гепатопанкреатобилиар жарроҳлари уюшмаси конгресси бўлиб ўтмоқда

Тошкентда XII халқаро МДҲ гепатопанкреатобилиар жарроҳлари уюшмаси конгресси иш бошлади.
Форум Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, академик В. Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган маркази ва МДҲ гепатопанкреатобилиар жарроҳлари уюшмаси томонидан ташкил этилди. Унда 20 давлатдан, шу жумладан, МДҲ давлатлари, ХХР, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Франция вакиллари иштирок этмоқда.