Иқтисодиёт | 09:14 / 08.09.2015
2493
1 дақиқада ўқилади

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари аёлларнинг бизнес ва сиёсатдаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқди

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристиан Лагарднинг фикрича, аёлларнинг бизнес ва сиёсат соҳасида кўпайиши иқтисодий ўсишга туртки бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизликка барҳам беради. Унинг сўзларини The Wall Street Journal нашри келтирди.


“Аёллар ҳуқуқларининг кенгайтирилиши нафақат ахлоқий муаммо, балки иқтисодий ўсиш масаласи ҳамдир. Аёл киши жаҳон иқтисодиёти учун хавфли эмас”, - деди Лагард хоним G20 молия вазирлари саммитидаги чиқишида.
Унинг айтишича, аёллар сонининг бу соҳаларда кўпайиши тенгсизликнинг олдини олиб, даромаднинг ошиши ва камбағалликнинг камайишига олиб келади.

Унинг таклифига жавобан самми иштирокчилари жинсий тенгсизликни яна 25 фоизга камайтириб, кейинги 10 йил ичида бутун дунё бўйлаб 100 млн ишчи ўрни яратишга ваъда беришди.