Жаҳон | 09:52 / 08.09.2015
2837
1 дақиқада ўқилади

Захарова: АҚШ ва Европада Башар Асад истеъфога чиққан тақдирда ҳам, Сурияда тинчлик ўрнатиш учун режа йўқ

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова The New York Times нашрига берган интервьюсида АҚШ ва Европада, Сурия президенти Башар Асад истеъфога чиққан тақдирда ҳам, мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун ҳеч қандай режалар йўқлигини маълум қилди.

“Россия Сурияга террористик таҳдидларга қарши кураш олиб бориши учун кўмак кўрсатишда давом эттиради. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз, ёрдам берганмиз ва кўмак кўрсатишда давом эттирамиз”, – деди россиялик дипломат.

Захарова Сурияга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам Путиннинг ИШИДга қарши кураш олиб бораётган томонлар кучларининг бирлаштирилиши таклифига мос келишини ҳамда Москва бу ҳақда Вашингтонни хабардор қилганини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш