Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иштихонда кадастр хизмати раҳбари 500 минг сўм пора учун 8 йилга қамалиб кетди
Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати” давлат унитар корхонаси бошлиғи Ёрмуҳаммад Саидмуродов порахўрликда айбланиб қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, у тумандаги Оқчуроғоси қишлоғида истиқомат қилувчи Шерзод Жўрақуловдан 6 сотих ер учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 500 минг сўм сўраган. Жўрақулов бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилган, натижада Саидмуродов пора олаётганда жиноят устида қўлга тушган.
Суд ҳукми билан у 8 йил 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Саидмуродов кадастр хизмати бошлиғи лавозимини 10 йил давомида эгаллаб келган.